Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

аҳли ҳадис ва аҳли рай хақида

00:00 / 06.12.2008 | eski savollar | 494
Ассалаому алайкум устоз. Саволларимга жавоб берганингиз учун о'з миннатдорчилигимни билдираман. Навбатдаги саволим қуйдагича. Тарихий китобларда аҳли ҳадис ва аҳли рай тушунчаларини учратим қоламиз. Аҳли ҳадис деб Имомо Молик, Имом Шофий ва Имомо Аҳмадлар аҳли рай деб Абу Ҳанифа ва издошлари тушинилади. Аммо Абу Ҳанифа ва издошлари аҳли рай деб аталиши кишини бир мунча о'йлантиради. Умуман олганда бу тушунчалар қачондан қо'ллана бошлаган? Бу тушунчалар то'г'рими ? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат. Дилмурод талаба.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ҲАДИС ВА РАЪЙ МАДРАСАЛАРИҲадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айтилишича, гўёки ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни ҳадиси шариф асосида, раъй мадрасалари одамларнинг фикри асосида олиб борган эмишлар. Аслини олганда бу мутлақо нотўғри гапдир.Бу борада аҳли ҳадис деганда ҳижозликларни, аҳли раъй деганда ироқликларни кўзда тутилган бўлади.Ҳамма, ҳатто Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳининг мухлислари ҳам у кишини раъй, яъни фикрий фиқҳни асосчиси дейишади ва ҳадисни кўп ишлатган имомларга муқобил қўйишади. Худди бошқа имомлар ҳадисдан ҳукм чиқаришгану, Имом Аъзам эса фикрларидан чиқарганга ўхшаб қолади. Менимча, бу хато фикр. Бунга Имом Аъзам яшаган шароит ва бошқа омиллар сабаб бўлган бўлса керак. Мисол учун, Имом Молик умуман бошқа шароитда яшаб, ижод қилганлар. У киши Мадийнаи Мунавварада ҳадис илмининг марказида яшаганлар. Шунинг учунми, ҳар бир фиқҳий масала айтганларида, унга қўшиб ҳадисдан унинг далилини ҳам айтганлар. Имом Моликнинг «Муватто» китобларида ҳадис ва фиқҳий боблар бўлиб-бўлиб келтирилган. Имом Аъзам ўзлари ажам бўлганлар, асосан арабмас халқлар билан яшаганлар, эҳтимол яна бошқа омиллар бўлгандирки, у киши фиқҳий ҳукмни айтиб, ўз сўзлари билан ифода қилганлару, ортидан унга далил бўлган ҳадисни зикр қилмаганлар. Ҳанафий мазҳабига оид фиқҳий китобларни мутоала қилган ҳар бир киши буни дарҳол тушуниб етади. Аммо Али Қорининг «Мухтасари виқоя» китобига ёзган шарҳини ўқиган одам Ҳанафий мазҳабида айтилган ҳар бир гапнинг оят ва ҳадисдан далили бор эканига ишонч ҳосил қилади.Ҳозирги кунимизда покистонлик уламолардан Аллома Зафар Аҳмад Усмоний ўзларининг устозлари улуғ олим, самоҳатли шайх Ашраф Али Таҳонавийнинг кўрсатмалари ила «Эълооус Сунан» номли йигирма бир жилдли китобни йигирма йил давомида ёзиб тугатдилар. Бу китоб улкан меҳнат самараси ўлароқ Ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий масалалар ҳадислар асосида ечилганини исбот қилибгина қолмай, ҳадисдан фойдаланишда бошқа мазҳаблардан устун эканини ҳам исбот қилди. Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳига тил теккизаётганлар аввало мазкур икки китобни ўқиб сўнгра гап бошласалар яхши бўлади.Ҳижозликларнинг ижтиҳоддаги асосий суянчлари Қуръон ва ҳадис эди. Улар раъйга нодир ҳолатлардагина мурожат қилар эдилар. Чунки улар ҳадиснинг марказида яшар эдилар. Мадийнаи мунаввара ҳадиснинг уяси, муҳожир ва ансорларнинг ватани эди. Шунинг учун, улар ўзлари ечмоқчи бўлган масалаларни ҳадис ёки саҳобийнинг сўзи билан ҳам қилишга қаттиқ уринар эдилар. Бунинг устига ҳадисларнинг кўпи айнан уларнинг ҳаёт тарзи ва шароитига мос равишда ворид бўлган эди.Ироқ мадрасасининг фақиҳлари эса тамоман бошқа шароитда ижтиҳод қилар эдилар. Уларнинг шароити, яшаш тарзи ва урф одати ҳамда бошқа омиллари қиёсни ҳам тез-тез ишга солиб туришни талаб қилар эди. Бунинг устига фиқҳий ижтиҳодларга асос солиб борилаётган бир пайтда Ироқ фитналар уясига айланган эди. Бу ерда шуъубийлар, динсизлар, рофизалар, хаворижлар ва бошқалар тўлиб тошган эди. Уларнинг ҳар бири ўз фикрини қўллаш учун сохта ривоятлар тўқир эдилар. Мана шу сабабдан бу ернинг мужтаҳидлари ривоятларни қабул қилиш учун қаттиқ шартларни қўйишга мажбур бўлар эдилар. Улар саҳобийнинг амали ривоятига зид бўлса, ривоятни рад қилар эдилар. Оммавий ҳукмларнинг ривоятчиси ёлғиз бўлса, унинг ривоятини ҳам қабул қилмас эдилар.Мазкур икки мадрасанинг номи ғолиб ҳолатга қараб қўйилган бўлса ажаб эмас. Чунки аҳли ҳадис мадрасаси ичида раъйга ружуъ қўйганлар ҳам йўқ эмасди. Аҳли Ҳижоздан бўлган машҳур фақиҳ, имом Моликнинг устозлари Робийъа ибн Абдурроҳманни раъйни кўп ишлатгани учун Робийътур раъй деб аташар эди. Шунингдек, аҳли Ироқ ичида имом Шаъбийга ўхшаш ҳадисни маҳкам тутганлар ҳам бор эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat