Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оятнинг тафсири

07:36 / 09.04.2014 | tillobek | 1981
Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен бир ижтимоий тармоқда бир оятга кўзим тушиб қолди "Фильм, мусиқа, расмлар юборишдан аввал Аллоҳ таолонинг ушбу оятини эсланг! "Албатта улар ўз юкларини ҳам, у юклар билан бирга бошқаларнинг юкларини ҳам кўтарурлар, Албатта қиёмат кунида уйдириб юрган нарсалари ҳақида сўралурлар" (Анкабут сураси, 13-оят). Мен буни яхши тушуна олмадим, илтимос шу оятни тўлиқроқ маънода тушунтириб беринг. Олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, улар ўз юкларини ҳам, у юклари билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарурлар. Албатта, қиёмат куни уйдириб юрган нарсалари ҳақида сўралурлар. Ушбу оятдаги «юк»дан мурод гуноҳдир. Албатта, кофирлар гуноҳлари юкини кўтарадилар. Шу билан бирга, ўз иғволари билан йўлдан урган одамларнинг гуноҳларини ҳам кўтарадилар. Аммо бу нарса уларнинг иғвосига учганларнинг гуноҳини енгиллатмайди, улар ҳам қилмишларига яраша жазоларини тортадилар. Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким адашувга даъват қилса, унга эргашганларнинг гуноҳи қадар гуноҳ, заррача камаймаган ҳолда, унга ҳам бўлур», – деганлар. «Албатта, қиёмат куни уйдириб юрган нарсалари ҳақида сўралурлар». Ҳар ким қилмишига яраша жавоб беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat