Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннат, вожиб ибодатлар ҳақида

10:28 / 03.04.2014 | Shahb0z | 841
Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен намоз ўқишни икки ой аввал Ўзбекистондалигимда бошладим. Ҳозирда Италияда ўқияпман. Бу ерда кўплаб мусулмонлар бор экан, аксари бошқа мазҳаб вакиллари ва суннат ва вожиб намозларини ўқишмас экан. Шунда мен билан бирга турадиган бир акадан сўрадим, “нега улар ўқишмайди, ахир суннат ва вожибни ҳам ўқиш керакку?” дедим. Шунда у киши “агар керак десангиз у намозлар ҳам фарз намоздек бўлиб қоладику?” деди ва аслида фарзини ўқиш кифоя деди. Шундан кейин, ҳар ибодат вақтида суннат намозини ўқиётганимда бошимда ҳар хил ўйлар келади, худди намозни нима учун ўқиётганимни билмаётгандай. Эътиқодимга путур етиб қолишидан қўрқяпман. Маслаҳат беринг! Шунингдек, диний қарашларимни мустаҳкамлаш учун қандай диний адабиётлар ўқисам бўлади? Раҳмат, Ассалому алайкум!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало намоз ўқиш катта бахт. Намоз ўқиш Аллоҳ таоло билан роз айтишишдир. Банда Аллоҳ таолога энг яқин бўлган ҳолати саждада турган ҳолатидир. Шунинг учун қанча кўп намоз ўқиса шунча яхши. Кейин сиз айтган намозларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимий равишда ўқиб юрганлар. Бизнинг мазҳабимиздан бошқа мазҳабларда бу гап енгил олинган. Бизнинг мазҳабимизда фарз намозлардан олдинги ва кейинги суннат намозлар фарзни тўлдирувчи намозлардир. Фарздан олдин ўқиладиган суннат фарзга тайёргарлик, кейингиси фарзда нуқсон бўлса, тўлдиради. Сиз уларга эътибор бермай, ўзингиз ўқийверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat