Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқувчилардан йиғилган пуллар қимор эмасми

20:09 / 29.05.2023 | Izzatbek | 478

Ассалому алайкум! Мен бир ўқув марказида Инглиз тилидан таҳсил оламан. Уйга вазифа қилмаган ўқувчи ҳар бир қилинмаган уйга вазифаси учун маʼлум миқдорда пул беради. Гуруҳда имтиҳон бўлганида юқори натижа олган ўқувчига ана ўша йиғилган пулдан рағбатлантириш тариқасида маʼлум миқдорда берилади. Агар уларнинг натижалари тенг келиб қолса, улар ўртасида яна бироз беллашув бўлади. (Мисол учун сўзни биринчи топиш) Қисқаси биринчи топганга каттароқ ундан кейингиларга озроқ миқдорда ажратилади. Бу фақат айрим гуруҳларда қилинади холос. Саволим шуки, бу ҳолат қиморга ёки шунга ўхшаш ёмон амалга кирадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу қиморга киради.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat