Ассалому алайкум! Сизни озгина вақтингизни олиб Ёу Тубе саҳифасидаги "Сеҳрли китоб" мултфилмини 1 ва 8 қисмларини кўришингизни илтимос қилардим. У ерда Аллоҳни жисмини одам сифатида ва Мусо алайҳиссаломни "Аллоҳнинг ўғли"(Астағфируллоҳ)деган жумлани ишлатган. Буни кўруш қанчалик тўғри?!
– Ва алайкум ассалом! Бу мультфильмдаги нарсалар ислом ақидасига мутлақо зид. Уни насронийлар ўз динларига тарғиб учун ишлаб чиқишган. Валлоҳу аълам!