Ассалому алайкум! Устоз ҳайзли аёл таом таёрлашлиги ва сумалак кавлаши мункинми ва ҳайзли аёл сумалак кавласа сумалак яхши бӯлмас экан.
– Ва алайкум ассалом! Сумалакнинг динга мутлақо алоқаси йўқ. У оддий бир таом холос. Ҳайз вақтида аёллар намоз ва Қуръон ўқишлари, сажда қилишлари, рўза тутишлари ва ҳаж-умра қилишлари жоиз эмас. Қолган ҳар қанча ишларни қилса ҳатто зикр, саловат, истиғфор таҳлилларини айтса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!