Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Овозимни яхшилаб, Қуръони каримни ёдламоқчиман маслаҳат беринг

10:47 / 01.04.2014 | Умар Ибн Адхам | 3274
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен Қуръони каримни ёдламоқчиман. Овозимни яхшилаш учун нима қилсам бўлади? Овозим жуда бўғиқ. Илтимос маслаҳат берсангиз Қуръон ёдламоқчи дўстларимизга ҳам фойдали маслаҳат бўларди. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

-Овозни яхшилаш учун овозни созлаш бўйича мутахассислардан маслаҳат олиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, кишининг ўз овозига монанд овозда ўқийдиган қорилар билан машғулот қилиши ҳам овозни тарбиялашда ёрдам беради. Ҳар бир инсоннинг овози ўзига хос бўлади ва қайсидир даражада имкониятларга эга бўлади. Биргаликда машғулот қилинмоқчи бўлган қори овозидаги ана шу жиҳатларга эътибор бериш лозим. Овознинг сифати асосан унинг йўналиш даражасига боғлиқ. Бурундан чиққан овоз хунук, ёқимсиз бўлади. Бу ҳолатда ўқиш димоғда ўқишдир. Товуш фақат қаттиқ танглайдан чиққанда, яъни товуш пайчаларидан кўра танглайнинг иштироки фаоллашиб кетганда рангсиз «оқ товуш», яъни шанғиллаган товуш ҳосил бўлади. Бу турдаги овоз чидамсиз, сифатсиз ва зерикарли овоз ҳисобланади. Юмшоқ танглайдан чиқиб, қаттиқ танглайга тегиб ўтган товуш жарангдор, ёқимли саналиб, бунда товуш пайчаларининг ҳаракати эркин, фаол бўлади. Мана шу тўғри ва чидамли овоздир. Демак, тўғри товушнинг вужудга келиши учун овозни товуш пайчаларида керагича тўла ҳосил қилиб олиб, сўнг юмшоқ танглайга йўналтириш лозим. Бунинг учун овозни бироз дўриллатиб, йўғонроқ чиқаришга ҳаракат қилинади. Бундай машғулот тонгда, уйқудан уйғонганда бажарилса, янада фойдалидир. Соф овоз соҳиби бўлишни орзу қилган кишилар товуш йўлларини шамоллашдан сақлашлари лозим. Томоқ яллиғланиб турганида уни кўп ишлатиш овоз бойламларининг уриниб, шикастланиб қолишига олиб келади. Овозни нотўғри баландликда, ортиқча куч билан ишлатиш ҳам овоз мускулларининг ўзига хос бўлмаган ҳолатда ишлашига сабаб бўлади. Овозни бузадиган ҳолатлардан яна бири, уни ғайритабиий ишлатишдир. Масалан, асли йўғон бўлган овозни мажбурлаб, беўхшов ингичкалатиш ёки аслида унчалик баланд бўлмаган овозни кўтараман деб, ноўрин бақириш ана шундай нотўғри тасарруфлардандир. Ёш болалар ва ўсмир ёшдагиларга кўп ва қаттиқ бақиришдан сақланишлари, овозларини жиддий эҳтиёт қилишлари тавсия этилади. Чунки уларнинг товуш ҳосил қилиш аъзолари нозик ва ҳали етилмаган бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat