Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бор йўғи 2 тагина савол...

00:00 / 10.12.2008 | eski savollar | 2233
Ассалому алейкум, шайх жаноблари ва аҳли муслим ! Аввало барчангизни байрам билан қутлайман. Саволларим қуйидагича: 1. Ҳадисда пайғамбаримизнинг "...пешонангиздаги қашқангизни кенггайтириб бораверинг..." деган гаплари ҳақида ўқиб қолдим. Пешонаси кўкарган намозхонларни ҳам кўрганман. Бу савобми? 2. Пайғамбаримиз бирор важ билан бомдодда қунут ўқиганларини эшитдим. Витрдан ташқари намозларда қунут ўқиш қандай бўлади? Шу ҳақда ҳам йўналиш бериб юборсангиз. Аввалдан ташаккур, Аллоҳим муслимларини ўз паноҳида асрасин...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

-Сиз кўрган пешонаси кўкарганлар, пешоналарини деворга уриб олишга бўлсалар керак. Аммо ҳадиснинг маъноси қуйидагича:- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўзларининг бу ҳадиси шарифларида таҳоратнинг фазилати қиёмат куни қай тарзда намоён бўлиши ҳақида хабар бермоқдалар. Қиёмат қоим даҳшатлари, у куннинг зулматлари ва тўс-тўполонлари маълум. У кунда биров-бировни таний олмайди. Кўпларнинг юзи қорайган, уларнинг бетларини ғубор қоплаган бўлади. Аммо бир гуруҳ одамларнинг юзларидан ва қўл-оёқларидан кишининг ҳавасини келтирадиган даражадаги гўзал ҳолатда нур таралиб, ажраб турадилар. Бу бахтиёр инсонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир, умр бўйи таҳорат қилиб, намоз ўқиб ўтган мусулмонлардир. Улар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қуйидагиларни айтадилар: «Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар». Биз, аввалига пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолда, деб таржима қилган сўз ҳадиси шариф матнида «ғурран муҳажжалийн» деб келган. Арабларда аслида «ғурран» лафзи пешонаси оппоқ қашқа отга, «муҳажжалийн» эса олд ва орқа оёқларининг туёқларидан юқори қисми оппоқ бўлган отга айтилади. Одатда бу тоифа отлар гўзаллиги билан ҳар қанча кўп отлар ичида ҳам ажралиб, танилиб туради.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ҳам, бу дунёда умр бўйи таҳорат қилиб ўтганлари туфайли у дунёда таҳорат суви теккан жойлари оппоқ бўлиб, кишининг ҳавасини келтирадиган даражада ялтираб, порлаб турар экан.Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Қиёмат кунининг қоим бўлишига шак йўқлиги.2. Таҳоратнинг қанчалик фазилатли экани.3. Қиёмат кунида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари таҳорат асаридан пешона ва қўл-оёқларидан нур таралган ҳолда чақирилишлари.4. Қиёмат кунида таҳорат асаридан пешонада пайдо бўладиган нурни узайтириш имкони борлиги. Бунинг учун юзни ювганда бўйин тарафларни ҳам қўшиб ювмоқ керак.5. Қиёмат кунида таҳорат асаридан қўл ва оёқда пайдо бўладиган нурни узайтириш имкони борлиги. Бунинг учун қўл тирсакдан юқорисини ҳам қўшиб, оёқ тўпиқдан юқорисини ҳам қўшиб ювилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ушбу ҳадиснинг ровийси Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳам худди шундоқ қилганлар.Одатда, таҳорат қилинганда юз тўлалигича, қўл чиғаноғи билан, оёқ тўпиқ билан қўшиб ювилади. Негаки булар инсоннинг доимо чанг-тўзон ва турли нопокликларга дучор бўлиб турадиган аъзолардир. Исломда айнан шу аъзоларни бир кунда бир неча бор яхшилаб ювиб туриш ҳар бир мусулмонга фарз қилинган ва таҳорат деб аталади. Таҳоратсиз инсоннинг амали кесик. У бусиз ўзига фарз бўлган намозни ўқий олмайди, ўзи учун энг шарафли ҳамда зарур иш тиловати Қуръон қила олмайди. Шунингдек, умридаги энг улуғ ишлардан бири Байтуллоҳни тавоф ҳам қила олмайди.Аллоҳ таоло бу ишларни адо қилиш учун банда таҳоратли бўлишини асосий шартлардан бири қилиб қўйган. Бундан эса банданинг ўзи фойда олади. Таҳорат қиладиган банда доимо пок юради. Турли кирлик ва унинг ортидан келиб чиқиши мумкин бўлган иллат ҳамда касалликлардан холи бўлади.Охиратда-чи?Доимо таҳоратла юрувчиларга, аъзоларини кўпроқ ювгувчиларга улкан мартаба ваъда қилинмоқда.Умрида доимо Аллоҳнинг амрини қилиб, яхши ният билан шариат ҳукмига бўйсуниб, таҳорат билан ибодатларни адо этиб юрган кишилар қанчалар ҳам бахтли кишилар экан! Уларнинг ҳар бир ибодати Аввало, бу дунёда, энг муҳими, у дунёда чексиз бахт-саодатга сабаб бўлар экан. Таҳоратлари қиёмат куни юзлари ва оёқ-қўлларидан нур бўлиб порлаб, ҳаммадан ажраб турадилар. Бу дунёда баданларининг таҳорат суви етган жойларидан таралиб турган ажойиб нур қиёматда уларнинг охират саодатига эришганликлари рамзи бўлади экан. Бу нур уларни бу дунёда таҳорат қилмай ўтганлиги учун юзи қаро бўлиб, дўзахга маҳкум қилинган бахтсизлардан ажратиб турса, қандай яхши! Шундай бўлгач доимо таҳоратла юрайлик, пешона ва қўлу оёқларимиздан қиёмат куни тараладиган нурни узайтиришга ҳаракат қилайлик!2. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бамдод ва Шом намозларида қунут ўқир эдилар». Бешовлари ривоят қилган.Ушбу ривоятда келган қунут бошга мусийбат тушганда ўқилган қунутлар. Бундоқ пайтда барча намозларда қунут ўқилиши бор. Ҳанафий мазҳабида, қунутни қироати ошкора бўлган намозларда ўқилади, дейилган.«Бомдод» намозида доимо қунут ўқишни эса, Шофеъий ва Моликий мазҳаби суннати муаккада, деган. Шофеъий мазҳабида рукуъдан кейин жаҳран ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat