Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рухсат беринг илтимос

11:45 / 31.03.2014 | Хамробек | 1115
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллох Ислом дини йўлида қилаётган хайрли ишларингиздан рози бўлсин! Яқинда Денов шаҳридаги китобхонангиздан "Куръони Карим"дискини тўлиқ сотиб олдим, 6та диск бўлиб, 65 соатдан ортиқ вақтда эшитиб тугатиш мумкин бўлар экан. Уйда компютер бор, лекин қишлоқ шароитида свет муаммоси оғир, жуда-жуда эшитгимиз келганидан компютер хотирасига жойлаб кейин флеш картага кўчириб олдим, компютер хотирасидан батамом ўчириб ташладим. Ҳозир ҳар куни эшитамиз оиламиз билан, лекин шубҳадан кўнглим тўлмаяпти, бировга ўтказиб бермаяпман, дискларни келажак авлодга етказишимиз керак дейману яна Шайх Ҳазратлари нусха олишнинг барча турлари шаръий харом дебдилар, нима қилсам экан деб бошим қотаябди. Устоз олдингизда ўзимни гуноҳкордай сезаяпман, нима қилай? Рухсат берсангиз, эшитайлик.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур дискнинг расмий эгалари бошқа одамлар. Уни тайёрлаган, солиқ тўлаган ва бошқа сарф харажатларни қилганлардан сўралса яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat