Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушган экан…

11:36 / 31.03.2014 | Mamurjon Chimkent Sayram | 2222
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ота-онам опам туғилганларидан кейин уришиб қолишиб, ўрталарига талоқ тушган, аниқ қанақа талоқ, унисини билмадим. У пайтлар масжидлар кам ва илмлилар ҳам кам пайт. Совет даври, кейин шаҳардаги катта масжид имомидан уч киши: Ота-онам ва аммалари боришган, аҳволни айтишган. «Имкони борми, бирга яшашга шариатда рухсат борми», деб. Кейин у имом ота-онамгамас, ёлғиз аммаларига: “Рухсат йўқ. Улар бегона, номаҳрам, талоқ тушган”, деган. Кейин аммалари уларга чиқиб, “Талоқ тушмабди, яшайверинглар, ажрашманглар” деб айтганлар. Ярашиб кетишлигини хоҳлаб, ажрашиб кетишмасин, деб. Кейин яна фарзандлар туғилган, бу гапдан ҳеч кимнинг хабари йўқ. Фақатгина ўша аммалари ўлишларидан олдин қизларига айтган эканлар. Қизлари фақат менга айтиб, “Сир бўлиб қолсин, ота-онангга айтмагин”, дедилар. Энди мен ота онамни ва қолганларни тақдирини ўйлаб қийналиб кетдим. Улар зинокорми? Беникоҳ туғилган фарзандлари дўзахими? (Булар таниш опажоннинг сўзлари эди)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гапни жонли мажлисда ҳал қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat