Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг Шомил сифатлари

11:26 / 31.03.2014 | Abubakr | 758
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! “Ақоида илми ва бунга боғлиқ масалалар” китобингизда Аллоҳнинг сифатлари ва исмлари бўлимида Аллоҳнинг шомил сифатлари кўрсатилмаган экан. Ҳазрат Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Шу масалани топишда ёрдам қилсангиз. Ақида илми ва бунга боғлиқ масалалар китобингизда бир сатрни ўқидим. Унда “Ким тавҳид илмида тушунмаганини аҳли илмлардан сўрамаса кофир бўлади” деб ёзилган жумлани ўқиб қолдим. Шунга мен Аллоҳнинг шомил сифатини билиш учун интернет қидируви орқали ҳам қидириб тўлиқ жавоб ола олмадим. Агар имкон бўлса тушунтириб юборинг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен сизнинг саволингизни ўқиб ҳайрон қолдим. Мазкур китобнинг ворд нусхасини очиб “Ким тавҳид илмида тушунмаганини аҳли илмлардан сўрамаса кофир бўлади” деб ёзилган жумлани топа олмадим. Сиз бу гапни қаердан топдингиз??? Ўшани ҳужжат билан исботлаб беришингиз сўралади. - Иккинчидан бу гапнинг Аллоҳ таолонинг шомил сифатлари деган гапингизга нима алоқаси бор???

Топ рейтинг www.uz Openstat