Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дардимга исломдан даво излаб мурожат қилябман

11:22 / 31.03.2014 | shams_akfa | 1499
Ассаламу алайкум хурматли устоз Шайҳ ҳазратлари Мен бундан икки ярим йил олдин намоз ўқишни бошладим. Кунларни бирида ҳалога бош яланг дуосиз кирдим. Ҳалодан чиқиб ўзимни жуда ёмон хис қилдим. Бир икки кун ўтиб ваҳимага тушиб, ҳаёлимга жуда ҳам ёмон куфр сўзлар такрор такрор кела бошлади. Яшагим келмай, дунё кўзимга тор келиб, васваса қамраб олди. Халқумимнинг ичида бир нарса безовта қила бошлади. Бир ҳафта масжидимиз имоми қори домлага дам солдириб тузалиб қолдим. Бир ойлардан кейин яна безовта бўла бошладим. Ҳозирги вақтгача кўпгина домлаларга мурожат қилдим. Уларнинг фикрича жин теккан эмиш. Ҳазрат ҳозирги вақтда халмуқмимнинг ичида бир нарса борга ўхшайди. У нарса сабабсиз тушкинликка, махзунликка туширади. Қалбимда ҳузур йўқ. 1 дақиқа ҳам ўй ҳаёл тўхтамайди. Менга жин текканми? Агар теккан бўлса қутилиш йўлларини нажот келиши учун батафсил маълумот берсангиз, илтимос қийин аҳволдаман. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жин теккан эмас. Бу хилдаги ҳолат яхшилик аломати. Сизнинг тақвога берилганингизда шайтон талвасага тушиб қолгани аломати. Сиз тақвони яна ҳам кучайтиринг, у лаънати бутунлай ноумид бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat