Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зилзила вақтида мусулмон одам

08:27 / 26.06.2023 | Тоҳир | 395

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизларга куч-қувват берсин, қилаётган бу хайрли ишларингизни ажрини зиёда қилиб берсин, Илоҳим! Бугун диёримиз бўйлаб анчайин сезиларли зилзила содир бўлди, хабарингиз бор. Шу зилзила бошланган вақти менда қисқа муддат агар Туркиядаги каби бино қуласа халок бўлишим мумкин ташқарига чиқишга харакат қилсаммикан деган ҳаёл ўтди, кейин дархол ҳаёлимга: "Қаерда бўлсангиз, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам, ўлим сизларни топиб олур" мазмунида оят эсимга тушди ва иймонимга путур етиб қолмадимикан деб дахшатга тушдим ва ўтирган холимда зилзила тўхтагунча тавҳид калимасини қайтариб ўтирдим. Энди барибир кўнглим тинчимаяпти, сўрамоқчи бўлганим бунақа бало пайти мусулмон одам қандай эътиқод билан қандай ҳаракат қилиши керак. Масалан шу холатда ташқарига чиқишга интилиш бало етмаслиги сабабини қилишми ёки оятга биноан ажали етган одам бир лаҳза ҳам ортиқча нафас ололмайди деган эхтиқод билан жим турган афзалми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта зилзила вақтида ҳам мусулмон ҳотиржам бўлмаслиги керак. Аксинча “бу бизнинг гуноҳларимиз сабаби ер ютиши эмасмикин” деб тавбага шошилиш керак. Бу дегани ўтирган жойидан қочиб кетсин дегани эмас. Қаттиқ шамол турса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга шошилар эдилар. Чунки олдингиз умматларнинг қилган гуноҳлари эвазига шу каби балолар юборилиши Аллоҳ таолонинг суннатидандир. Зилзила ҳам шулар жумласидандир. Бу каби воқеаларга табиат ходисаси деб бепарво бўлиш Аллоҳнинг макри(ҳеч кимсани ақли етмас иш қилиши)дан ҳотиржам бўлишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat