Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юсуф а.с нинг ҳуснлари нимага қиёсланган?

23:58 / 17.03.2014 | Asadulloh | 894
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Саҳиҳ Муслимда 74 боб 317/1 ҳадиснинг қуйида, яъни Муҳаммад (с.а.в) 3 чи осмонга кўтарилган жойлари : “Жаброил алайҳиссалом мен билан учинчи осмонга кўтарилиб, (эшик) очилишини талаб қилдилар. Шунда: «Сен кимсан?» дейилган эди, у зот: «Жаброилман», дедилар. «Сен билан ким бирга?» дейилган эди, у зот: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бирга», дедилар. «У пайғамбар қилиб юборилдими?» дейилган эди, Жаброил алайҳиссалом: «Ҳа, пайғамбар этиб юборилди», дедилар. Бас, олдимиздаги (эшик) очилган эди, (бутун инсониятга берилган ҳусннинг) ярми ато этилган Юсуф алайҳиссалом олдиларида турибман”. Шу ҳадисда охирги жумлани изоҳлаб берсангиз, яъни Юсуф а. с нинг ҳуснлари нимага қиёсланган? Пайғамбаримиз Муҳаммад с. а. в нинг ҳуснларининг ярмими? Ёки (бутун инсониятга берилган ҳусннинг) ярмими, агар бутун инсоният бўлса у ҳолда Пайғамбаримизнинг гўзал юзлари бутун инсониятга берилган ҳуснга тенгми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Умумий ҳусннинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat