Ассалому алайкум! Бир ремонт бўлаётган (договор қилишини иложи йўқ майда ищи кўп) уйда усталар ишлаб бўлгандан кейин иш хақимиз шунча бўлди деса уй эгаси йўқ мен бунча бермиман мени атаганим бунча деса, орада маълум миқдор пул қолди(эгаси турли гап билан пулни бермади). Энди буни хукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Олдиндан келишишни иложи йўқ деб хато фикрлабсизлар. Ҳар қандай ишни аввалдан келишиб олса бўлади. Ҳеч бўлмаганда иш жараёнида янги муаммо чиқса ўша учун алоҳида келишув қилиб борса бўлади. Сизлар шундай қилмагансизлар. Энди бажарилган иш учун урфда ўртача қанча тўланса ўшанча оласизлар. Ундан кўп ҳам эмас кам ҳам эмас. Валлоҳу аълам!