Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марям бинту имрон

20:50 / 22.07.2023 | Abdulloh | 308

Ассалому алайкум! Марям бинту Имрон ва Мусо ибн Имрон ва Харун ибну Имрон ака-сингилмилар? Марям сураси 28-оятда “Ҳаруннинг синглиси” деб нидо қилинибди. Шунга ака сингил эканмикинлар деб савол бердим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Тафсири Ҳилол” китобида бундай дейилган:

فَأَتَتْ بِهِ قَوْمَهَا تَحْمِلُهُ قَالُوا يَا مَرْيَمُ لَقَدْ جِئْتِ شَيْئًا فَرِيًّا۝يَا أُخْتَ هَارُونَ مَا كَانَ أَبُوكِ امْرَأَ سَوْءٍ وَمَا كَانَتْ أُمُّكِ بَغِيًّا۝

«Бас, уни кўтариб қавмига олиб келди. Улар: «Эй Марям, сен ажойиб нарса келтирдинг-ку! Эй Ҳорун синглиси, отанг ёмон одаммас ва онанг ҳам бузуқ бўлмаган эди-ку!» дедилар». (27-28).
Биби Марям чақалоқ Ийсо алайҳиссаломни кўтариб қавми ҳузурига олиб борди. Қавм бу ҳолни кўриб ҳайратга тушди. Дарҳол Марямни тергаб, дашном бера бошлади.
Улар:
«Эй Марям, сен ажойиб нарса келтирдинг-ку!» дедилар. Қавмнинг бу зардаси: «Бола кўтариб келишинг нимаси?» деган маънони англатарди. Қавм Марямни тергашда давом этиб:
«Эй Ҳорун синглиси, отанг ёмон одаммас ва онанг ҳам бузуқ бўлмаган эдику!» дедилар». 
Аслида, Биби Марям Мусо алайҳиссаломнинг биродари Ҳоруннинг алайҳиссалом синглиси эмас, балки ул зотнинг наслидан эди. Шунинг учун қавм Марямга Ҳоруннинг нисбатини бериб, эй Ҳоруннинг синглиси, деб мурожаат қилмоқдалар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat