Ассалому алайкум! Мен студентман телефон олиб сотаман. Олган нархимдан озроқ зиёдига сотаман ва шу йўл оркали оиламга озроқ бўлсада енгиллик қиламан. Бир одам телефонимни олмоқчи эди 10 кун кутинг сотманг деб илтимос қилиб туриб олди. Мен 10 кунда бир неча бор олиб сотаман бошқа фойда қилолмайманку деб ўйлаб кўрдим. Кейин унга 100 минг қўшиб беринг дедим. У рози бўлди. Бу ишим рибо бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ўзгармас бир нарх ва муддатга (агар насия бўлса) келишиб савдо қилган бўлсангиз дуруст. Валлоҳу аълам!