Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлимга қандай қилиб таълим берсам бўлади?

12:36 / 03.03.2014 | muslimat. | 2809
Устоз менинг уйланганимга уч ойдан ошиқроқ вақт бўлди. Аёлим намоз ўқимайди, бироқ унинг қалбида динга мойиллик бор, аммо амал қилмайди. Устоз мен сизнинг “ Бахтиёр оила” китобингизни ўқиганимда, эрнинг аёли олдидаги мумомалавий бурчларидан бири: “Аёлига Аҳли сунна вал жамоа мазҳабида диний таълим ўргатиш” эканлигини билдим. Ўзим Аллоҳ қодир қилганича амал қилиб юраман, аммо менда бировга ўргатадиган даражада диний илмим етарли эмас. Устоз сизнинг китобларингизни бахолиқудрат ўқиб ўрганишга ҳаракат қиламан, сиздан сўрамоқчи бўлган нарсам шуки: Мен аёлимга диний илмни ўргатиш (шу аснода ўзимнинг ҳам диний илмимни мустаҳкамлаш) ни нимадан бошлашни, қандай тартибда давом эттиришни (сизнинг муаллифлигингиз остида чиққан қайси диний адабиётларни ўқишни) маслаҳат берсангиз. Аллоҳ таоло динимиз йўлида қилаётган хайрли ишларингизга улуғ ажрлар ато қилсин, Устоз бизларни ҳаққимизга дуо қилинг!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввал “Иймон” китобини бирга ўқинглар. Сўнг “Ҳадис ва Ҳаёт”дан 2-жузни, таҳорат намоз, рўза, закот ва ҳаж китобларини ўқинглар ва амал қилинглар. Ундан сўнг бошқаларни ҳам ўқийсизлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat