Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлнинг муолажаси

22:26 / 24.07.2023 | Toliba | 594

Ассалому алайкум! Мен 28 ёшдаман. Турмуш қурганимга 7 йил бўляпти. 4 та фарзандим бор. Оғир касал бўлганман. Эрим 5 йил давомида жуда яхши эътибор билан қаради. Лекин 2 йилдан бери қарамай қўйган. Бошимда қаттиқ оғриқ бўлади ва хушимдан кетаман. Аслида турмуш ўртоғим ҳам илмли. Лекин 2 йилдан бери аёлнинг касаллигига қараш эрнинг вазифаси эмас. Қараса унинг фазилатидан бўлади дейди. Қарамаса гунохмас дейди. Мени ота онам ажрашган. Онамнинг бошқа оиласи отамнинг бошқа оиласи бор. Улар менга қарашмаслиги аниқ. Айни пайтда чорасиз қолдим. Оғриғим қаттиқ. Беморман. Хушимдан кетяпман ўзимга келяпман. Ялинсам ҳам, ёлворсам хам бўлмаяпти. У шариатга қулоқ тутади. Менга далиллар керак. Бу вазиятда нима қилсам бўлади, шариат нима дейди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўрта мазҳабда ҳам фатво берилган ҳукм ўша эрингиз айтган гап. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat