Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ қабул қилинганми ёки йўқми?

19:14 / 21.02.2014 | bek4545 | 962
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз бир йил олдин Кореяда ишлаб юрган пайтда ўзбек қиз билан танишиб, ўртамизга муҳаббат тушди. Зино бўлмасин деб, қизни ота онасига айтиб, менинг ота онамга юртга қайтганда айтмоқчи эдик. Кореяда покистонлик домлага никоҳ ўқитдик. Орадан вақт ўтиб, қиз бошқа эркак билан менга хиёнат қилди ва мен бир талоқ бердим, орамиз бузилиб кетди. Ҳозир қиз яна муносабатимизни тикламоқчи 1. Савол: Устоз бизнинг никоҳ қабул бўлганмиди? 2. Ҳозир мен орамизни тикламасдан юртимга қайтиб уйланётиб никоҳ пайтида олдин “мен шунақа холатдаги никоҳ қилганман” деб айтишим керакми? Агар бизни Кореядаги никоҳ қабул бўлмаган бўлса айтмасам ҳам бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Никоҳ қабул бўлганми дейилмайди. Никоҳ тўғри бўлганми дейилади. Сизлар балоғат ёшига етган бўлганингиз учун, никоҳнинг бошқа шартлар – маҳр, гувоҳ ҳамда ийжоб ва қабул тўғри йўлга қўйилган бўлса, дуруст бўлади. Қайтиб уйланётиб, никоҳ пайтида “олдин мен шунақа холатдаги никоҳ қилганман” деб айтиш керак эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat