Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ҳақида

18:50 / 25.07.2023 | Guzal | 261

Ассалому алайкум! Менда кафтга сиғадиган бир Қуръон китобчам бор эди арабча ҳеч ким ўқимасди ҳам бекорга деворда турарди бир куни уни очдим ва вароқладим ҳаёлан ўзимча у билан гаплашдим ҳам кейин бир мўжиза бўлдики [агар уни шундай аташ мумкин бўлса] у мўжиза ҳар доим таҳоратли ҳолда ўзим билан олиб юриш ҳисси кучайиб кетди Саволим динда инсон ўзи билан қалбига яқин жойда бўйнига тақиб юриши мумкинми ҳаром жойларга киргизмаса доим таҳоратли бўлса қизиғи мен уни ўқишни билмиман лекин ҳавас қиламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусҳаф бу тумор каби бўйнига осиб юрадиган буюм эмас. Кийимингизга солиб юрсангиз унинг эҳтиромини ўз ўрнига қўя олмаслик хавфи бор. Сизда ушбу китобни кўтариб юришга муҳаббат пайдо бўлган экан, энг афзали ундан имкон борича ёд олиб, ўшани ёддан ўқиб, такрорлаб юринг. Мана шу ибодатдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat