Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Европадаги иш

10:45 / 26.07.2023 | Vector UVD | 319

Ассалому алайкум! Мен 3 йилдан буён гарфик дизайнерлик билан шуғулланиб келаман. Алҳамдулиллаҳ ҳамма дастурларни сотиб олган ҳолатда ишлатаман. Шу жумладан тайёрлаган дизайнерлик ишларимни инстаграм ижтимоий тармоғига қўйиб бораман. Куни кеча Европадан бир агентлик дизайнер керкалиги ҳақида айтди ва ишга таклиф қиляпти. Ишимиз шундан иборат эканки астион жанрида бир кино суратга олинаётган экан. Шу кино учун кино постерини ясашимиз керак экан. Шунга менда иккиланиш пайдо бўлиб қолди. Агар шу ишга ишласам топадиган пулим ҳаромдан бўлиб қолмайдими? Ёки бу ишни рад этайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кинода шариатга зид ишлар тарғиб қилинган бўлса ҳамкорлик қилманг. Исломда, “Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар” деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat