Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд тарбияси

12:03 / 18.08.2014 | Dexqonbobo | 873
Икки нафар ўғлим бор. Каттаси беш кичиги тўрт ёшда. Мен уларга қўлимдан келганича диний тарбия беришга ҳаракат қиляпман. Алҳамдулиллаҳ, натижа беряпти. Катта ўғлим муаллим сонийни тугатиб, Қуръонга тушди. Кичиги эса ҳозирча эшитиш орқали диний калималарни ва сураларни ёдламоқда. Иккисини ҳам намозга киргиздим. Ҳозирча таҳоратсиз бўлса ҳам фақат фарз намозларни ўқишга буюряпман. Токи намоз фарз ёшга киргунча кўникма ҳосил бўлсин деб. "Намозингни қолдирма", "Намоз ўқимасанг бўлмайди", "Намоз ўқишлик яхши, ўқимаслик ёмон" каби гапларни кўп гапираман, рафиқам ҳам шундай. Бамдодга мажбурлаб бўлса ҳам уйғотаман, намоз вақти бўлса ўйнаётган ўйинини тўхтатиб, намозга буюраман. Бу ишларимни кўриб онам бироз танбеҳ бермоқдалар. “Болаларинг ҳали кичкина, ўйнаб қолсин, эрталаб бамдодга уйғотма, тўйиб ухлаб олсин, кўп китоб ўқитаверма, мияси чарчайди” каби танбеҳлар. Бу гаплардан кейин, “ҳақиқатдан ҳам ошириб юбораётган бўлсамчи” деб ўйланиб қолдим. Менга маслаҳат берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Тўғри қилмоқдасиз. Жуда ҳам тўғри. Таҳоратни ҳам ўргатинг. Ўзингиз таҳорат қилаётганда ҳам болаларни бирга таҳорат қилишга чорланг. Аллоҳ таоло хайрингизни берсин! Минг афсуски, онангиз каби шахслар динсизлик даврида ўқиб қолганлар. Улар бу каби ишларни тушунмайдилар. Тушунмаганлари етмагандек, тўсиқ ҳам бўлмоқдалар.

Топ рейтинг www.uz Openstat