Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бидъат

09:14 / 29.08.2013 | durdona7 | 897

Сизга икки дунё саодатини тилаган ҳолда қуйидаги саволни бермоқчиман: Мениниг бувим турмуш қурганларидан сўнг 10-12 йилларча фарзанд кўрмаганлар. Бувимнинг айтишлари бўйича муллага боришса, сизларга никоҳ ўқитилаётган пайт қайсидир душманинигиз ўқитма қилиб ёълларингизни боғлаган деганмиш ва мулла қайтариқ қилгандан кейин бувим фарзандлик бўлган еканлар. Шу туфайли ўзларини ҳар бир турмуш қурган ёки уйланган болаларига (1970-1980 йиллар орасида) қуйидаги ишни амалга оширганлар: Тўй-томоша қилишган ва заксдан ўтишган, лекин ҳар хил бидъатлар оқибатими, билмадим, токи келинлари ё қизлари ҳомилали бўлмагунча никоҳ ўқитишга қўйишмаган. Кейин, ҳомила аниқ бўлгач, фақат гувоҳларни чақириб никоҳ ўқитишган. Мен шу бувимнинг тўнғич невараларидан бириман. Саволим, мен валади зино ҳисобланаманми? Ба. . . Агар шундай бўлса бошқа оддий мусулмонларга нисбатан нима камчилигим бўлади, демоқчиманки бу ҳолатни менга қандай салбий таъсири бор? Жавобингиз мен учун жуда муҳим. Аллоҳ хайрингизни берсин, жавобингиз учун олдиндан ташаккур!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 Никоҳ тугуни ийжоб ва қабул ила боғланади.

«Ийжоб» ақди никоҳда иштирок этадиган икки томоннинг биридан шу масалада аввал содир бўладиган нарса, «қабул» эса иккинчи ўринда содир бўлган нарсадир.

Мисол учун, бир эркак, аёл кишига: «Менга хотин бўлишга розимисан? » деса, мана шу сўраши «ийжоб» бўлади.

Аёл унга: «Розиман», деб жавоб берса, мана шу жавоби «қабул» бўлади.

Ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Валийлар ёки вакиллар орқали ҳам «ийжоб–қабул» бўлиши мумкин.

Ҳанафий мазҳабида фақат ийжоб ва қабулгина никоҳнинг рукни ҳисобланади.

Ийжоб ва қабулда ишлатилган иборалар абадийликни ифода қилиши шарт.

Вақтинчаликни ифода қилса, бўлмайди. Вақтини та-йин қилиб, фалон ойга, фалон йилга никоҳландик, дейилса, никоҳ ботил бўлади. Шунинг учун ҳам, муваққат никоҳ ва мутъа никоҳи ҳаром бўлади.

Уларнинг лафзи «завважту» – «никоҳланишга рози бўлдим» ва «тазавважту» – «никоҳландим» каби ўтган замон феъли ёки «заввижнии» – «менга никоҳла» деганда «никоҳладим» дейиш каби буйруқ ва ўтган замон феъли ила ифода этилади.

Ёки бир тараф никоҳ рағбатини билдирганда иккинчи тараф қабул қилганини изҳор этса ҳам бўлади.

Икки тараф бунинг маъносини билмасалар ҳам, бари бир.

Арабчани билмайдиган одамлар ийжоб ва қабул лафзларини ўз тилларида ифода қилишлари мумкин.

Никоҳ ақди никоҳ, уйланиш ва бир нарсани ўша вақтнинг ўзида мулк қилиб беришни англатиш учун ишлатиладиган лафзлар ила тўғри бўлади.

Никоҳ ва уйланиш маънолари Қуръони Каримда келгани учун мазкур икки лафзни ишлатиш афзалдир. Аммо «мулк», «ҳиба», «садақа» каби ўша вақтнинг ўзида мулк қилиб беришни англатувчи сўзлар турли сабабларга кўра ишлатилиб қолса ҳам никоҳ дуруст бўлаверади.

Одатда «никоҳ» ва «уйланиш» лафзлари ишлатилиши ҳаммага маълум ва машҳур.

Ақд пайтида мулк қилиб беришни англатмайдиган «ижара», «ҳузурланиш», «гаров» каби сўзлар билан ақди никоҳ собит бўлмаслигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.

Икковлари бир-бирининг лафзини эшитмоқлари ва икки мукаллаф мусулмон ҳур эркак ёки бир ҳур эркак ва икки ҳур аёл ҳозир бўлиб биргаликда иккисининг лафзларини эшитмоқлари шартдир.

Келин-куёв бир-бирларининг ийжоб ва қабул ҳақидаги лафзларини эшитмоқлари шарт. Чунки, овози эшитилмаган шахс ғойиб шахс билан баробардир.

Шунингдек, келин-куёвнинг ийжоб ва қабул ҳақидаги лафзларини ҳозир бўлган гувоҳлар ҳам эшитмоқлари шарт.

Ушбу ишлар қилинмаган бўлса, тўй бўладими бошқаси никоҳ юзага келмайди. Ундай алоқадан туғилган болани никоҳдан туғилди деб бўлмайди. Сизларнинг ҳолатингизни биладиган одам сўраб суриштириб аниқлаши керак.  

Топ рейтинг www.uz Openstat