Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муртадларнинг тавбаси қабул бўладими?

07:24 / 03.04.2013 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 2061

Ҳозирги кунда кўпайиб кетган миссионерлик ҳаракати таъсирида диндан чиққан муртадлар кейинчалик астойдил тавба қилиб Аллоҳнинг бирлигига иймон келтирсалар, тавбалари қабул қилинадими? Бир биродаримиз тавба қилсалар ҳам уларнг дўзаҳийлиги аниқ, чунки Аллоҳ ширкни кечирмайди, деб айтиб қолдилар. Бу фикр қанчалик тўғри?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу масалага жуда ҳам диққат билан қараш керак. Аллоҳ таоло шикрнинг кечирмаслигини Ўзи Қуръони Каримда очиқ айтиб қўйган. Аммо бу айтгани ширк келитирган одам ширкдан тавба қилмай ўтиб кетса, кечирмаслигидир. Аммо шаркдан кейин тавба қилинса, Аллоҳ кечиради. Аллоҳ таоло ширкдан бошқа ҳамма гуноҳни кечиради, фақат ширкни кечирмайди, дегани тавба қилмаса, деганидир. Яъни, бу Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ, истаса, ширк келтирмаганларнинг гуноҳини улар тавба қилмасалар ҳам кечириши мумкин. Аммо ширк келтирганларникини фақат тавба қилганларидагина кечириши мумкин. Бинобарин адашиб, бошқа динга ўтиб қолганлар, тавба қилсалар, Аллоҳ таоло уларни кечириши бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat