Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзларни қайтариш учун давлат банкидан кредит олиш

15:26 / 05.08.2023 | Elshod | 535

Ассалому алайкум! Аввал хеч бунака холатга тушмаганман, карзларим бор қайтаришим жуда зарур бўлиб қолди, хаттоки оилавий муносабатларни ёмонлашишига олиб кевоти, бир танишимдан фақат давлатга тегишли банкдан пул олса бўлади у халқники маъносида гапирди, умумий қараганда мумкин эмас, лекин бир одам бориб вазиятни тушунтирса унинг ўзига рухсат берилиши мумкун диди, дин қийин эмас аслида енгил диди, ман учун хозир қарзни қайтариш жуда мухим, оилавий муносабатла бузилиб кетиши мумкин. Нима қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарзни ёпиш учун банкдан кредит олишингиз жоиз эмас. Аввало банкдан қарз олиб қайтариб беришда устамаси билан беришингиз шаръан рибо ҳисобланади. Қолаверса банк сизга қарзни ёпишингиз учун қарз бермайди. Бирор иш учун олсангизгина беради. Демак, бу ерда банкни ҳам алдайсиз. Бу иккинчи ҳаром амал бўлади. Қолаверса танишингизни “фақат давлатга тегишли банкдан пул олса бўлади у халқники” деган гапи ҳам мутлақо нотўғри. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat