Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни тўлаш учун закот бериш

12:27 / 20.07.2014 | Ilmi Tolib | 2374
Ота-оналаримиз вафотидан кейин 4 ўғил ва 3 қиз қолганмиз. Бир акам ва мен мерос қолган ҳовлида яшаймиз. Анча йиллар олдин меросни тақсим қилиш учун йиғилиб, бир қарорга келгандик: - катта акамга бутун оила жамланиб ёрдам бериб, алоҳида ҳовли қурилгани сабабли, у киши мерос олишдан воз кечганлар; - ўртанча акам икки опамни рози қиладиган бўлганлар; -мен эса кичик акамни ва синглимни рози қиладиган бўлганман. Мен ўша маҳалдаёқ ўзимни мажбуриятимни адо қилганман. Ўртанча акам эса шу йиллар мобайнида ўз шароитларидан келиб чиқиб опамларга деярли ҳеч нарса беролмадилар. Бу вазиятдан чиқиш учун шундай қилишим мумкинми: Мен берадиган закотимни ўртанча акамга берсам ва "бу маблағни тўлиғича опамлар олдидаги мажбуриятни узишга сарфлайсиз", десам бўладими? Агар шу иш мумкин булса, мен берадиган закот миқдори 12 млн. сўм (нисоб миқдоридан кўп) бўлсада, акамни бўйнидаги мажбуриятини адо этиши учун тўлиғича у кишига берсам бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шарт қилиб закот берилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat