Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Худони алдаётган бўлиб қолмайманми?

12:43 / 16.07.2014 | holidibnvalid | 3464
Веб сайтда ўғил фарзанд кўришни Худодан сўровчилар "Бисмиллаҳил-Аҳад, Ассомадуллази лам ялид валам юлад, Аллоҳумма инний саммайту ма фий ҳазал батни Муҳаммадин би исми Муҳаммадин салоллоҳу алайҳи васаллам" дуосини ўқиб юришлари ҳақидаги саволга, "Бўлади" деган жавоб олинганди. Дуони мазмунини чақсам "Ушбу қориндаги ҳомилага Муҳаммад исмини қўйдим" мазмуни боракан (адашмасам). Шу дуони бир неча ойлар давомида аёлимни ҳомиласига дам солиб юрдим. (Ёши катталар: "Хотининг ўғил туғадиёв" деган тахминларни гапиришмоқда, Аллоҳ рост қилсин). Аввало Худони иродаси, кейин аёлим ўғил туғса-ю, ота онам ёки катталар истагига қараб бошқа исм берилса, Худони олдида мен ёлғончи бўлиб қолмайманми? Жавобингизга Аллоҳ ажрини кўпайтириб берсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бошқа исм қўйманг. Катталарга ушбу гапни айтинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat