Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг исмини айтганда эгилиш ширкми?

12:27 / 16.07.2014 | Halimjon | 1286
Рамазон ойи сизга ва барча мусулмонларга муборак бўлсин, дин учун қилаётган ишингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Биз икки киши таровеҳ намозини ўқиб тугатдик. Намоздан кейинги зикрларда Қуръон тиловатидан кейин дуо қилдим. Дуонинг “Муҳаммадан Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва саллам” деган жойимда бирозгина эгилдим, сажда қилиш ниятида эмас. Буни кўрган шеригим: “бундай қилманг, бу ширк инсонга сажда қилиш. Бундай қилган инсоннинг намози ҳам, қилган хайрли ишлари ҳам қабул бўлмайди” деди. Менда сажда қилиш нияти ҳам бўлмаган, мен унга сизнинг келиннинг эгилиб салом бериши ҳақида жавобингизни айтдим. Бу ерда ширк ҳам ҳаром ҳам йўқ десам, у: “Бу ҳам исломда йўқ, бу ҳам ширк” деди. Мен: “Ахир бу ерда инсонга сажда қилиш нияти йўқку” дедим. У: “Бирор домладан сўраймиз” деди. Мен буни сиздан сўрашликни афзал биламан, илтимос бунга ойдинлик киритиб беринг. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзингиз менинг гапимни келтирибсиз, аслида бу менинг эмас, уламолар жумҳурининг гапи, яна сўрашга нима ҳожат бор!

Топ рейтинг www.uz Openstat