Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот бериш мен учун ушбу холда шартми ёки йук?

00:00 / 25.12.2008 | eski savollar | 892
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух, Шайх хазратлари.Мени сурамокчи булган нарсам закот хакида. Мен ислом.уз сайтидаги ушбу масала хакидаги маколаларни деярли хаммасини укиб чикдим ва барибир тушунмаган нарсаларим коли миямда. Шуни илтимос тушунтириб берсангиз.Холат куйидагича:Мени тогамда 2100$, акамда 700, яна сотган молларимда тахминан 2100$ пулим бор, узимда 400, мен эса бировдан 900 карзим бор. Тогамдаги ва акамдаги менинг пулларимга бир йилдан ошди. У пулларни мен уйланишга саклаб куйганман, яъни улар уйланиш чогимда беришлари керак. Мен юкоридаги маколаларда укидимки уз этиёжларидан ошса закот бериши керак деб. 1 чи саволимШу эхтиёжларга уйланиш хам кирадими?Кейин у ерда ёзилганки уй олишга, 1 йиллик еб ичишга кетадиган харажатлар деб. Мени 1 хоналик квартирам бор, лекин мен уйлансам, онам ва келин билан бирга яшаш учун каттарок уй олишни ният килганман. Бундан ташкари институтда контракт асосида укийман, яна бир йилим бор. Уларга хам тахминан йилига 1000$ хисобида пул кетади. Кейин минишга улови булиши керак дейилган, бу машина мисолида хам айтилганми ёки факат от мисолидами?Умуан олганда менинг холатимда закот фарз ёки эмаслиги хакида туларок маълумот берсангиз, ёки шу мавзуда каердан тулик маълумот олишим мумкин?Олдиндан рахмат, Оллох рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Кирмайди.- Сизга закот фарз. Бировлардаги қарз ҳақингизни ўзингизда пул ва савдо моллари қийматига қўшинг, бошқалан бўлган қарзни чиқариб ташланг. Қолганидан закот Беринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat