Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўғри қилдимми?

09:02 / 26.08.2023 | Odinaxon | 499

Ассалому алайкум! Дадам ит боқардилар уйда. Ўзлари 5 маҳал намоз ўқийдилар ва ит боқиш мумкин эмаслигини ҳам биладилар. Баъзида шундай ҳолатлар ҳам бўладики таҳорат олаётганларида(бошқа пайтларда ҳам) ит дадами ёнларида ўйнаб юради, устидаги кийимидан тишлаб тортади. Ит сўлаги тегган нарсада намоз ўқиб бўлмаслигини ҳам биладилар, бу ҳақида биз ҳам ўзларига айтганмиз ҳам, лекин билмадим балки парво қилмаганлар. Бугун шундай бўлдики, мен ана шу итни кўчага ҳайдаб юборгандим (ҳозирча буни Аллоҳдан бошқа ҳич ким билгани йўқ). Дадам уйга келганларида итни роса қидирдилар, жаҳллари чиқди. 1). Мен ҳозир тўғри иш қилганманми ёки йўқми? 2). Энди нима қилай? Қилган ишимни айтишим керакми дадамга?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Итни ё овчилик учун ё қўриқчилик учунгина боқиш мумкин. Бундан бошқаси учун жоиз эмас. Отангизда ит боқиш учун шундай мақсад бўлмаса уни шундай мақсади борларга бериб юбориши керак эди. Нима бўлганда ҳам сиз отангизни мулкига тажовуз қилгансиз. Бошқача йўл тутишингиз керак эди.

2). Отангизга бўлган ишни айтинг. Ҳадиси шарифда қуйидагича келади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَمَنِ اقْتَنَى كَلْبًا لَيْسَ بِكَلْبِ صَيْدٍ وَلَا مَاشِيَةٍ وَلَا أَرْضٍ فَإِنَّهُ يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِهِ قِيرَاطَانِ كُلَّ يَوْمٍرَوَاهُ مُسْلِمٌ والْبُخَارِيُّوَلَفْظُهُمَنْ أَمْسَكَ كَلْبًا فَإِنَّهُ يَنْقُصُ كُلَّ يَوْمٍ مِنْ عَمَلِهِ قِيرَاطٌ إِلَّا كَلْبَ غَنَمٍ أَوْ حَرْثٍ أَوْ صَيْدٍ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ов ити, чорва ити ва зироат ити бўлмаган итни сақласа, албатта, унинг ажридан ҳар куни икки қийрот ноқис бўлади», дедилар». Муслим ва Бухорий ривоят қилганлар. Бухорийнинг лафзида: «Ким ит сақласа, албатта, унинг амалидан ҳар куни бир қийрот ноқис бўлади. Чорва ёки зироат ёки ов ити мустасно», дейилган.
Шарҳ: Исломда ит боқишга учта сабаб туфайли рухсат берилган:
1. Ов учун ит боқса бўлади.
2. Экинзорларни қўриш учун ит боқса бўлади.
3. Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриш учун ит боқса бўлади.
Умумий қилиб айтганда, қўриқчи итларни боқса бўлади. Ҳозирги пайтларда баъзи изқуварлик ёки нарсаларни ҳидлаб, билиш учун ишлатилаётган итлар ҳам қўриқчилик учун ушлаб туриладиган итлар қаторига киради. Бошқа мақсадлар учун ит ушлаб туриш шариатга хилоф саналади. Чунки ит нажас нарса. Ялаган, ҳидлаган нарсаларини ҳам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оғзида ўта заҳарли микроблар кўп бўлади. Бунинг устига, ит вақти-бемаҳал ҳуриб, кишиларни безовта қилади, уларга озор беради. Бўшалиб кетган итлар эса кишиларни қопиб олиши, турли жароҳатларга, касалликларга ва ҳатто қутуриб қолишга сабаб бўлиши мумкин. Шу маънода турли жамиятда тез-тез итларни қириб ташлаш ишлари олиб бориб турилиши ҳам бунинг исботидир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat