Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон хатм қилиш одоби

10:32 / 13.07.2014 | oqibat oqibat | 2970
Рамазон ойи муборак бўлсин. Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, ушбу саволни сизга йўллашдан олдин "Излаш хизмати"дан фойдаланиб, саволимга жавоб излаб топа олмадим. Ҳозирги кунда бизнинг шаҳримиз масжидларида таровеҳ намозларида хатми Қуръонлар бўляпти. Масжидларда ўқилётган хатм Қуръонлар кунига 3-4 порадан жуда ҳам тез қироат қилиб ўқиляпти. Саволим шундан иборатки, бир илмли киши айтдиларки, “Қуръон бундай жуда тез қироат қилиб ўқилса, унда ўқиш тартиби ва тартили бузилади. Шунинг учун бундай хатмларга қатнашганиздан савоб йўқ” дедилар. Ҳозирда нима қилишни билмай иккиланиб қолдим. Ушбу хатмларга қатнашса савоб борми ёки йўқми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- 3 - 4 пора деганингиздан аниғини билмас экансиз. Илмли бир киши деганингиздан кимдан сўрашни ҳам билмас экансиз. Ушбу мактубни билмаслик асосида ёзган экансиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг оз хатмни уч кунлик қилиб белгилаганлар. Қироат тажвид асосида бўлиши шарт. Бизда ҳозирда масжидларда кўпроқ 30, 20, 15 кунлик хатмлар бўлмоқда. Авваллари асосан 10 кунлик бўлар эди. Ўшанда ҳар куни уч порадан ўқилар эди. Унда сиз айтган "илмли" кишининг гапларига хилоф бўлмас эди. Сиз хатмга қатнашинг, савоб бўлади. Хатмга бормасангиз, нима қиласиз? Ёки сериал кўрасизми? Хатмни қўйиб сериал кўришдан фойда йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat