Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволларим

00:00 / 27.12.2008 | eski savollar | 241
Ассалому алайкум, Ҳурматли Устоз!Аллоҳ умрингизни биз умматлар учун узун қилсин! Сизларни китоб, мақолаларингизни, суҳбатларингизни яна ко'п йиллар о'қиб, эшитиб юришлик насиб этсин!Устоз сизга бир неча саволлар билан мурожаат қилмоқчиман:1. Витр намозини субҳга яқин о'қишга одатланганман. Лекин ба'зан (эҳтилом ёки о'хлаб қолиш сабабли) субҳ вақти кириб қолади. Шунда витр намозини нияти қандай қилинади? Шундай о'қийвераманми ёки қазо деб ният қиламанми?2. Масжидда қазо намози о'қиса бо'ладими. Ман уйда о'қиган афзал деб о'қиган эдим, лекин сиздан аниқроқ ма'лумот олмоқчи эдим.3. Агарда о'қиш мумкин бо'лса, ҳар намоз вақтидан кейин (масжидларда) азон айтмасдан такбирни о'зи билан қазо намозни о'қиса бо'ладими? Бомдоддан кейин ҳамми?4. Ба'зан ёши катта одамлар масжидда стул (курси) қо'йиб намоз о'қишади. Шунда саф қандай белгиланади, курсини олд оёг'игами ёки қариянинг оёг'игами? Чунки орқада намоз о'қиётган одамга ба'зан ноқулайлик то'г'диради.5. Фарз намознинг 4 чи ракатига этишган одамнинг намози қандай бо'лади? Тартибини тушунтириб беринг илтимос.6. Пешин намозига келганимда ба'зан фарзга такбир айтилишига яқин қолганда суннатни о'қимай кутиб тураман. Шу то'г'рими?7. Пешин фарзини о'қиган одам, унда кейин илк суннатни кейин со'нг суннатни о'қиши керак деб о'қидим Зикр Аҳлидан со'ранг китобчасида. Лекин авваллари о'қиган китобда (Буюк Ислам Илмиҳали, Туркие) тартибни бузмаслик учун аввал со'нг суннатни кейин илк суннат о'қилади деб ёзилган. Лекин ман сизни гапингизга амал қилишга о'тдим. Яқинда бир до'стим ҳудди шу нарсани со'раган эди, ман сизни китобчангиздаги гапни айтсам, биродарим бир ма'рузада домла ҳудди Туркъа китобда ёзилган гапни айтибди, я'ни тартиб бузилмаслик керак дебди. Шуни изоҳлаб беришингизни со'райман. Иложи бо'лса далилини берсангиз. (Сиздан далил со'раб бо'лмаслигини биламан, лекин биродаримни қалбини ҳотиржам қилиш учун).8.Қур'онни Ҳатм қилаётган одам Тавба (Бароат) со'расига келганда Бисмиллаҳ'ни айтадими ёки давом этиб кетаверадими?9. Намозга лойиқ қори турганда, уни имомликка таклиф қилишса узрлиман (ёки узрим бор) дер экан. Шунда узрли қорими ёки узри ё'қ оми о'тиши керакми имомликка?10. Бир биродаримиз ҳам савол со'раган эдилар. Улар ҳар хил ҳайвон ва б. нарсаларга о'хшаб қилинган сувенирлар (соат ва б.) савдоси билан шуг'улланади. Шуни сотиш жоизми ё'қми деб со'рашяпти?11. Ҳадис ва Ҳаёт китобингизда қабристонларни зиёрати ва дуоси тик турган ҳолда қилинади дейилган. Қур'он тиловати ҳам турган ҳолда қилинадими? Зиёрат қабрни (қариндошнинг қабри) ёнига бориб қилинадими?Ко'п савол берганим учун узр со'райман. Сиздан иложи борича, вақтингизни тежаб савол со'рамасликка ҳаракат қиламан, лекин иложи қолмагандан кейин мурожаат қилишга мажбур бо'лдим.Аллоҳ сиздан рози бо'лсин!Устоз яна бир илтимос, бизларни, ота-онамиз ва оиламиз ҳаққига ҳам дуо қилишингизни со'райман!!!Ҳурмат ва эҳтиром билан,муҳлисингиз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Қазо деб. Лекин уни қазо қилмаслик чорасини кўриш керак.2. - Бўлади.3. - Бўлади.4. - Курсининг орқа оёғидан.5. - Туриб, бир ракъат ўқиб ўтиради. Кейин қолган икки ракъатни ўқийди. Шунда у уч марта ўтирган бўлади.6. - Азондан кейин фарзга иқома айтилгунча ўқилса бўлди.7. - Бу каби гаплар афзалини излашда олимларнинг изланишидан иборат холос. Дунёни ўзгартирб юборадиган иш эмас.8. - Давом этиб кетаверади.9. - Узрли одам ўтмайди. Чунки унда имом бўлишга узр бор. Яъни, у имом бўла олмайди.10. - Мумкин эмас.11. - Ўша китобда ёзилган.12 - Аллоҳ ҳаммамизни ҳидоятидан айирмасин ва истаганимиздан афзалини берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat