Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик

19:46 / 04.09.2023 | Anvar | 219

Ассалому алайкум! 1. Қурбон ҳайитида мол қурбонлик қилмоқчи эдик яни мен божам ва қийинакам. Мол қайинакамники биз молни пулини келишиб шу пулни 3 га булиб 1 қисмини мен бир қисмини божам берсак тўғри буладими. 2. Молни 7 киши номидан қурбонлик қилиш мумкин булса мен 2 кишини номидан мен ва дадам(вафот эткан) божам ўзи ва дадаси, қайинакам ўзи ва дадаси( вафот эткан) қурбонлик қилсак буладими. 3. Агар 2 чи саволдаги ҳолат мумкин булса вафот эткан инсоннинг улуши қандай тақсимланади. Мол 90 кг гушт қилган булса мен 15кг ўзимни ва 15 кг дадамни улушини оламан ва узимни улушимни 5 кг ни узимга қолдираман 10 кгни мухтожлар ва қуни қушнига тарқатаман. Дадамни улуши билан қандай юл тутаман (дадам вафот эткан) . 4. Молни калла пойчасини келишилган ҳолда бирон мухтожга берсак тўғри буладими. 5. Қурбонлик қилинаётган Молни ёши ва ҳажми яни гушти буйича қандайдир талаблар борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри бўлади.

2). Бўлади.

3). Вафот этган инсоннинг номидан қилинган қурбонлик (агар марҳум қурбонлик қилишни васият қилмаган бўлса албатта) гўштини ҳудди ўзингизнинг қурбонлигингиздек тақсимлашингиз мумкин. У гўшт сизнинг мулкингиз, савоб эса марҳумники.

4). Бўлади. Валлоҳу аълам!

5). Ушбу линкда берилган мақолани ўқинг: https://islom.uz/maqola/7925


Топ рейтинг www.uz Openstat