Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа мазҳаб аъзолари билан намоз ўқиш

12:07 / 08.07.2014 | bahtiyoro | 891
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Менинг бир неча саволим бор эди: биз бошқа давлатда, шофеийлар ва зайдилар билан намоз ўқишга тўғри келади. Биз пешин намозида 4 ракат суннат намозини ўқисак, 4 ракатни 2 ракатдан 2 марта бўлиб ўқиш керак дейишади, қўлни киндикдан юқорида ушлаш керак , витр намозида 2 ракатни алоҳида, 1 ракатни алоҳида ўқиш керак, охирги ракатда қунут дуосини рукудан кейин тикланганда ўқиш керак деб баъзи кишилар ақл ўргатишади. Мен бизнинг мазҳабда шундай қабул қилинган десам ҳам ўзларининг фикрларини тасдиқлашга ҳаракат қилишади. Жума намозида азон айтилгандан кейин имом дарҳол хутбани бошлайди, суннатларни ўқиб олишга вақт берилмайди ва хутбадан кейин дарҳол 2 ракат жума фарзи ўқилади. Шунда фарздан олдинги 4 ракатни қандай ўқишни ҳам билмай қоламиз - азондан кейин хутба бошланган пайтда 4 ракатни ўқиймиз. Шу ишларимиз тўғрими йўқми ёки булар айтганини қилиш керакми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизлар ўз мазҳабимизга амал қилаверинглар. Улар ҳам бизга келса, сизларнинг вазиятингизга тушиб қолишларини элатинглар. Жумадан аввалги тўрт ракатни имкони бўлмаса, кейин ўқиб қўйсангизлар ҳам бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat