Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўл бериб кўришиш

14:53 / 05.10.2023 | Rahmatullo_ | 284

Ассалому алайкум! Бир видеода кўриб қолгандим бир домла айтики : уйланмаган қиз билан йигит қўл ушлашиб юрса ёки қўл бериб сўрашса жунуб бўлади улар энди намоз ўқимоқчи бўлса ғусл қилиш керак таҳорат қилиб ўқиса қабул бўлмайди деди шу гап ростми? Агар шундай бўлса мен ўзим студентман, 1-2 ойда шаҳардан уйга бораман, шунда амакиларимни аёллари билан, 8-9 синф қиз бола жиянларим билан қўл бериб кўришаман бу ишимга нима маслаҳат берасиз бу ишим хатоми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушлашнинг ўзи ғуслни вожиб қилмайди. Шунинг натижасида маний чиқсагина ғусл вожиб бўлади. Номаҳрамлар бир-бирларининг қўлларини шаҳват билан ушлашлари ҳаром. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:

عن معقل بن يسار أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "لأن يطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمس امرأة لا تحل لهرواه الطبراني والبيهقي

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлардан бирингиз учун ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган михят(игна, бигиз) санчилиши яхшироқдир” дедилар". 
Ровийларнинг барчаси ишончлидир.
(Табароний ва Баҳақийлар ривояти).

ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل لهرواه الطبراني 

Бошқа бир ҳадисда:“Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегишидан яхшироқдир” деганлар. (Табароний ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat