Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ХАДИСЛАР ХАКИДА

00:00 / 31.12.2008 | eski savollar | 3270
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ!Мухтарам устоз сизга айрим саволлар ила мурожаат килишга изн бергайсиз:1. Маълумки ислом оламида Хужжатул ислом Имом Газзолий (р.а)нинг китоблари юксак мартабага эга. Хозирда ул зотнинг "Ихёи улумуд-дин" асарларидан айрим боблар узбек тилига таржима килиниб, китоб холатига келтирилмокда. Якиндан шу асарнинг "Илм китоби"ни укидим. Бу китобда куплаб хадисларни укидим. Китобнинг мукаддимасида хадисларнинг изох шархлари Газзолийдан кейинрок Абу Хусайн Ирокий томонларидан келтирилган, деб ёзилиб, китоб охирида хадисларнинг изохи, санадлари ва мартабалари келтирилган. Унда ёзилишича китобдаги куплаб хадисларнинг санади заиф дейилган. Саволим шундан иборатки Имом Газзолий (р.а) уз китобларида нима учун заиф хадисларни ривоят килганлар? Бу хадисларни ёд олиб, ривоят килишнинг хукми кандай? Заиф хадисларни амри-маъруф ва ваз-насихат учун ривоят килса буладими? 2. "Шамоили Мухаммадийя" китобида пайгамбаримиз (с.а.в) масжидда муборак икки тиззаларини кучоклаб утирганлари ва бомдод намозидан кейинги утиришлари хам шундай булганлиги ривоят килинган. Устоз масжидда купчилик хозирда хам шундай тарзда утиришади (яъни маъруза чогида). Лекин одоб юзасидан намозда утиргандек утириш лозимлиги китобларда келтирилган. Устоз масжидда икки тиззасини кучоклаб ёки чордона куриб утирса (оёги толикканида ёки бир узр сабабли) жоизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Имом Ғазолийнинг илм бобидаги энг заиф ерлари ҳадис илмида эканини ҳамма зикр қилади. У кишининг ўзлари ҳам бу нуқсонни англаб умрларининг охирида ҳадис илмини ҳам пухта эгаллашга ҳаракат қилганлар. Ҳадис олимларидан имом Бухорий ва Муслимларнинг Саҳиҳларини ўқиб бўлганларидан кейин вафот этганлар.Баъзи уламолар ҳадиснинг заиф эканини таъкидлаб туриб, тарғиботда ишлатса жоиз, деганлар.2. - Узрли бўлганда жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat