Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чет элда иш

21:28 / 05.10.2023 | Шодиёр | 281

Ассалому алайкум! Мен ищлаш учун Дубаи шахрига кетяпман. У ерда мехмонхонада "Беллман" лавозимида ишлайман. Бу иш келган мехмонни кутиб олиш. Уни юкларини ва бошка асосий эхтиёжларини қондиришдан иборат. Базан хизмат учун мижозлар қўшимча "типс" (қўшимча ҳақ) беришади. Лекин бу хақни умуман сўралмайди, хизмат сифатига қараб бериб кетилади аммо бизга ойлик иш хакки бор. Мехмонлар берган пул мен учун халолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар таъма қилмасдан ўша "типс"ни берганга ҳам бермаганга ҳам бир хил муомалада бўлсангиз, ўзлари рози бўлиб берганларини олишингиз ҳалол. Агар зиммангизга юклатилган вазифани шусиз тўлиқ бажармайдиган бўлсангиз ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat