Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ҳолатда никоҳ шартми?

12:10 / 02.07.2014 | bekan.. | 2353
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бундан тахминан бир ойча аввал сафардалигимда аёлимга телефон орқали "Жавоб сенга, қўйдим сендек хотинни” деб юбордим. Шу ҳолатда талоқ тушадими? деб савол бергандим. Сиз тушади дедингиз. Энди биз никоҳ ўқитишимиз шартми? Мен ҳам талоқ тушган деганингиз учун, никоҳ шарт деб ўйлайман. Лекин аёлим китоблардан ўқиб, ўқиган одамлардан суруштириб кўрса улар, никоҳ шартмас. Бунга сабаблар биринчидан эрингиз узоқдалиги, иккинчидан жаҳл устида, талоқ тушиб қолмасмикин деган ҳаёл айтилганлиги, учинчидан сиз кетиб қолмагансиз ва ҳоказо шунга ўхшаш сабаблани кўрсатиб никоҳ шартмас дейишибди. Ҳазрат, илтимос ўзингиз шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Энди биз никоҳ ўқитайликми ёки шартмасми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Талоқдан кейин аёл уч марта ҳайз кўргунча ярашилган бўлса, янги ақди никоҳ лозим эмас. Ярашилмаган бўлса, лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat