Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қизнинг онаси турмуш қуришига қарши

12:05 / 29.06.2014 | Ixlosiddin | 682
Бир қиз бўйи етиб, ҳаттоки ёши 32 га қадам қўйди, аммо унинг ёлғиз онаси уни турмушга чиқишига қаршилик қилиб, барча совчиларга рад жавоб бермоқда. Қизга ҳозир совчи жўнатаётган менинг танишим, ақлли-ҳушли, хорижларда ўқиб келган йигит, қиз ҳам рози. Тўғри, бундай савол бериш ва унга бир қатъий жавоб олиш қийин, лекин қиз қандай йўл тутиши кераклиги ҳақида озгина йўл йўриқ беришингизни Сиздан илтимос қиламиз. Савол нотўғри бўлса кечирасиз деб умид қиламиз. Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қиз турмуш қилаверсин. Онаси кўнмаса кейин мажбур бўлади. Онага гапи ўтадиган кишилар насиҳат қилсин. Совчи тараф ҳам онани ёлғиз қолдирмаликка ваъдалар берсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat