Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қирғизистонлик Xабибилло Каримов ҳақида

22:35 / 01.06.2014 | Infection | 1579
Ассалому алайкум. Ҳабибулло Каримов исмли киши Ўзбекистонликлар учун бир янги гуруҳ очиб кишиларни ақийдамизга зид бўлган тушунчалар билан даъват қилмоқда. У киши ҳақида хулоса берсангиз. Кўпчиликни адаштиряпти. Шогирдингиз Аброр аканинг Ҳ. Каримов ҳақидаги фикрларидан қисман келтирдим: "ИЛМОНИЙЛИК Ислоҳотчи ниқоби остида: "Исломнинг қонунларини ислоҳ қилиш керак, диний уламоларнинг аксари мутаассиб, динни монополия қилиб олган муллалар... каби бир қанча гаплар билан ичидаги ҳасад ғаризасини қондиришга уринаётган ғала ғовурчи тўдаларнинг гапларига алданиб қолмаслик учун уларнинг "ширин" гаплари орасига қандай қилиб заҳар аралаштираётганларини ажратиб олиш лозим". Ундан ташқари Тошкент Ислом Институти ходими Мубашшир Аҳмад домла ҳам Ҳ. Каримовга нисбатан "Динни ислоҳ этиш мақсадингизга қаршимиз" деб рад этдилар. "Ислом ва аҳли китоб", "Ислом ва демократия" шу китобдан. Сиз ва Абдулазиз Мансур хабардор эмишсиз. Улар номингиздан фойдаланишяпти.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

-Мен бу одамни билмайман. Охирги пайтда сиз айтган нотўғри гапларни тарқатаётганларини эшитдим. Шогирдларимидан сиз эслаб ўтган домлалар унга қарши тушунтириш ишларини ўз зиммаларига олганлар. Мазкур шахс ва унга ўхшаганлардан ҳаммамиз эҳтиёт бўлишимиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat