Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволлар:

00:00 / 02.01.2009 | eski savollar | 945
Хурматли Шайх жаноблари,Аллох иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг ажрини тўлиқ бераман деб ваъда килганидек, Сиз жанобларига хам, килаетган яхши амалларингизга Уз хузуридан ажрларини берсин!Сиздан баъзи холатларнинг хукмини сурамокчи эдимки, зеро улар вокеъликда булган ходисалар булиб, узимиз бирор карорга келишимиз учун билмимиз озлик килган, баъзан илгари бундай холатларга учрамаганлигимиз учун бирор фикрга келсак хам, унинг тугри эканлигига шубха килганмиз:1. Жамоят намози вактида имом такбир такбир айтиб намозни бошлагандан сунг, бироз муддат утиб олдинги катордагилар сурилиб олдиларимизда буш жойлар пайдо булади. агар биз имомга иктидо килиб, намозни бошлаб куйган булсак, ва олдимизда худди юкорида эслатилганидек, буш жой пайдо булиб колса, кандай йул тутган афзал: олдимизда буш жой туриб намозни давом эттирган ми? ёки такбир айтиб, намозни бошлаб куйган булсак хам, олдинги каторга охиста утиб, каторни тулдириб намозни давом эттирган ми?2. Жамоат намозидан сунг, еки умуман олганда бирор киши, имом жамоат номидан дуо килади. яъни бир киши овози билан дуо килади, колганлар якдиллик билан шу кишининг дуосини эшитиб, дилида кушилиб туришади. Баъзан шундай холат булади. масжидга борамиз. Имом намоздан кейин юкоридагидек хамманининг номидан дуо килади колганлан кушилиб туради. лекин имом овозини чикариб эмас, ичида дуо килади. Албатта, Аллох диллардаги нарсани хам гайбни хам билгувчидир. Аммо, биз эса имомнинг кандай дуо килаётганлигиини билмаймиз. Шу имомни дуосига кушилдим деб жим туришликни, ва ё узимиз алохида дуо килишликни билмаймиз. Бундай холатда нима килган афзал? Албатта Аллох дуоларни ижобат киллувчи зотдир.3. Яна бир холат, баъзи оилалар бор, оилада бир киши жон суйиб курбонлик килишга кодир ва курбонлик килади. лозим жойларга бериш билан бирга, курбонлик гуштининг бир кисмини ахлига - оиласига хам олиб куяди (улар ишламайди ва уларни бокиш эса, бу кишининг зиммасида). бирор бир муддат утгунча узи хам оиласи билан бирга шу курбонлик гуштини таомга кушиб истеъмол килишади. бу дурустми? 4. Курбон хайитининг муддати тугаб, бирор муддат утгач, худди юкоридагидек, уша киши олиб саклаб куйган курбонлик гушти билан таом тайёрлаб, силаи рахм хамда садака ниятида уз кариндошларини чакириб таом беради. бою камбагал бирдек утириб таом ейишади. Ва бундай холатга уша кавм орасида "Курбонлик худойиси" деб ном олади. Биринчидан, бундай холатнинг номини эътиборга олганда бидъат булиб колмайдими?5. Худди юкоридагидек, хох курбонлик гуштидан, хох бошкаси булсин, вакти вакти билан, ниятни холис килиб, кариндошлик алокаларини яхшилаш максадида уларни бир жойга туплаб таом бериб туришга, динимизда кандай каралади.Саволимда камчилик ва хатолар булса олдиндан узр сураган холда, Сизнинг хаккингизга дуо киламиз."20.114 . ва: «Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Тўлдирган афзал2. - Дуони Аллоҳга қилинади. У зот ичида қилинган дуони ҳам эшитади.3. - Дуруст.4. - Бўлмайди.5. - Яхши қаралади.

Топ рейтинг www.uz Openstat