Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намозини бошқа қавм билан ўқиш

19:12 / 27.10.2023 | Sardor | 353

Ассалому алайкум! Мен кичикрок шаҳарда, яъни шаҳарчада яшайман. Бизнинг шаҳарчамизда 2 та масжид бор. Иккиласида ҳам жума намози ўқилади. Менга яқинроғи каттароқ, у ерда бизнинг маҳалладошлар ва маҳалла аҳллари кундалик намозларини ўқишади. Мен ҳам кундалик намозларимни ўша масжидда ўқийман. Яъни мен ўша катта масжид қавми ҳисобланаман. Иккинчиси кичикроқ, бошқа маҳаллада жойлашган. У ерда асосан фақат ўша маҳалла аҳлидан иборат қавм жума намозини ўқишади. Жума кунлари бизнинг масжидга жуда қўп одам келади, масжид тўлиб кўпчилик ташқарида қолади. Айниқса ёзнинг жазирамасида очиқликда намоз ўқиш анча малол келади очиғи. Автомашинани қўйиш учун ҳам яқин атрофда умуман жой ҳам қолмайди, машинамни узоқроқ жойга қўйиб кираман одатда. Бир кун жума бошқа маҳалладаги дўстим унинг маҳалласидаги ўша масжидда жума намозини ўқишга тўғри келиб қолди. Унинг маҳалласида биздан 2 км узоқда холос. Борсам уларнинг масжидида жума куни бўлишига қарамасдан масжиднинг ярми ҳам тўлмаган, одамлар сояда намоз ўқишяпти, автомашиналарни ҳам салқин жойга қўйиб масжидга киришяпти. Кейинги жума куни сал кеч қолиб намоз вақти яқинлашганда ўзимизни масжидга бордим, машинамни бировга ҳалал қилмайдиган қилиб жойлаштириб, ўзим масжидга кириб жойлашгунимча анча вақт ўтиб кетишини ўйлаб яна ўша бошқа маҳалладаги кичикроқ масжидга бориб ўқидим. Шундан кейин жума намозларини кўпинча ўша масжидда ўқишга одатландим. Чунки менга ўша ерда ўқиш қулай бўляпти. Саволим, мени жума намозларини бошқа масжид қавми билан ўқишимда қусур йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat