Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-она зиноси

10:36 / 18.11.2023 | Nasiba | 562

Ассаламу алейкум хурматли Зикир Аҳли.Сиздан бир мавзу юзасидан жавобингизга Жудаям муҳтожман. Ёшим 23да оилада 4нафар қиз фарзандмиз. ота онамиз ёшлигимизда ажрашиб кетишган мен у даврда 1ёш едим.Отам билан ажрашгач онам 1ойдан сунг оилали мансабдор шаҳс билан бе никоҳ муносабатлар қуриб яшаб бошладилар ва негадур уларни муносабати узоққа чузилмади.Бу воқеадан сунг ҳам бошқалар билан пинҳона муносабатлари булган екан.Ажрим тасдиқлангандан 2йил утиб онам узидан 10ёш кичик бола билан яшай бошлади у ҳам бе никоҳ.6 йил амаллаб ҳаёт кечирдик кунда урушлар жанжаллар ва 4чи қиз яни синглимни шу инсондан дунёга келтирдилар ва у инсон билан яна шу тарзда яшай бошладилар ҳоҳласа ишлар хоҳламаса ишламас эди у киши. қизбола боши билан икки опам россияга меҳнат қилишга кетди.Бизга нисбатан у инсонни ножуя қарашлари ҳатти ҳаракатларини сезиб онамизга шикоят қилсак онамиз бизга ишонмай бизни койиб уришар эдилар. шу тарзда синглим 5ёшга киргач у инсон бизни ташлаб кетиб бошқа аёл билан оила қурди онам бунга аччиқ қилиб шаҳар марказидаги уйимизни сотиб узоқ овлоқ жойларга кучириб кетиб яна бе никоҳ бошқа Эркак билан муносабат қурдилар униси ҳам ухшамади ва ҳозир 7ойдан буён бошқа инсон билан яшаябдилар Хар куни уйда ичкилик. Бунга опаларим чидай олмай катта опам уйга келмайдиган болди қайнонаси томонидан тақиқ урнатилди кичик опамни еса бу гапларни эшитган қуда томонлари фотиҳани бузишди ва улар мен бундай шармандаликка бошқа чидолмайман деб талаба қизлар яшайдиган ижара уйга чиқиб кетдилар онам сени оқ қилдим сендан кечсам кечаман аммо бу инсондан кечмайман деб чиқариб юбордилар.Ва ҳозирда мен онам синглим ва оша киши билан бир хоналик хонадонда яшаябман.Мен талабаман бир вақтда иккита уқишда оқиябман ва ишлаябман уй рузгор ишлари синглим билан шугулланиш ҳам менинг зиммамда.Аммо негадир шунчалик интилиб ҳаракат қилсамда онам норози булаверадилар жонимга тегдинг бошқа аёллар каби уйнаб кулиб яшолмайман сизларни деб дейдилар.Менга жавобингиз жудаям муҳим бу вазиятда нима қилишим керак гап сузлардан жудаям қаддим букилябди уйдаги кун ора норозилик уруш жанжаллардан руҳий синишлардан узимга зиён йетказб қуйиб гуноҳкор булишдан жуда қурқаябман ҳаётимда курмаган воқеаларим кунларим қолмади жудаям чарчадим Аллоҳдан кечалари йеглаб дуо қилиб бундан кейинги ҳаётимни гöзал қилишимни инсоф беришини тилаб яшаябман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ мушкулингизни осон қилсин. Қаттиқ гапирмасдан ўзингизни имонли ва диёнатли ҳаётингизга ҳаракат қилаверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat