Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Россиядаги ишлар хақида

12:14 / 25.11.2023 | Umidjon | 238

Ассалому алайкум! Мен россия строитилний бозорида дворник бўлиб ишлайман 15 та болага 1та иш бошқарувчи бор. Бозорда ойликдан ташқари магазинларда левалар хам чиқиб туради. Магазинчилар фақат иш бошқарувчига тел қилади иш бошқарувчи хохлаган болани левага жўнатади. Левага борган боллар тахминин 1000 рублга ишласа 300 рублни иш бошқарувчига бериши шарт 5000га ишласа 1500 рубл беради. Ишга жўнатганлиги учун беради бермаса бошқа левага у болани жўнатмайди. Адашмасам тушунтира олдим. Иш бошкарувчига хам ишга борганга хам.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш берувчи билан тузилган келишувга боғлиқ. Соатбай ишлашга келишув қилган бўлса иш жойини ташлаб кетиши мумкин эмас. Ишни ташлаб кетса ўша ишламаган вақти учун оладиган ойлиги ҳалол бўлмайди, келишувни бузгани учун гуноҳкор бўлади. Иш берувчини огоҳлантирмай ва розилигини олмай асло иш жойини ташлаб кетмасин. Бу ҳам хиёнатнинг бир туридир. Бошқа жойга бориб оладиган пули эса ўша сиз “левый” деб атаётган ишнинг ҳалол-ҳаромлигига боғлиқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat