Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни аввалроқ ўқиш

20:34 / 30.05.2014 | Muhammad Nabiyev | 795
Аллоҳ қилаётган ишларингизни бардавом қилсин, ажру мукофотини икки дунёда ҳам зиёдаси билан берсин. Ҳазрат биз ҳозир Россиянинг бир шаҳрида мусофирчиликдамиз. Бу ерда намоз вақти бомдод азони 2,54 да, кўёш (кун чиқиш) вақти 5,08 да, аср 19,00 да, шом 21,44 да, хуфтон 23,50 да (бу 21май кунидаги тақвим). Биз асосан шом вақтига яқин ишдан бўшаймиз, бизда яъни Наманганда масжидда намоз вақти шом билан хуфтон намозни оралиғидаги вақт 1 соат 35 минут эди. Саволим бу ерда ҳам шом намозидан кейин 1 соат 35 минутдан кейин хуфтон намозни ўқисак бўладими? Бомдод намозига туриш ҳам бироз қийин бўлмоқда. Ёзда хуфтон 24,30 ларгача боради. Кейин биз чекка бир қишлоқда бўлганимиз учун тақвимни фақат телефондаги «muslim pro» программаси орқали аниқлаймиз, шу ва шунга ўхшаш программаларда Қуронни кўплаб давлатларнинг тилига таржима қилинган, жумладан ўзбек тилидаги таржимада "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" яъни сизнинг исмингиз чиқади, бундай дастурлар жуда кўп. Сўрамоқчи бўлганим бу таржималар "Тафсири ҳилол"ми? Вақтингизи олганим учун узр сўрайман ва жавоб учун олдиндан раҳмат айтаман. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин, омийн. Ассалому алайкум. раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Хуфтонни ўша ернинг тақвими бўйича ўқиганингиз яхши. Мазкур маънолар таржимасини биз қилганимиз йўқ. Кимлардир ўзбошимчалик билан ва бизнинг рухсатимизсиз қилишган. Бу мусулмончиликка ҳам, қонунчиликка ҳам тўғри келмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat