Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

САВОЛЛАРИМ ЯНА ТАСАВВУФ ТУГРИСИДА

00:00 / 08.01.2009 | eski savollar | 1329
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух! Мухтарам устоз сизга айрим саволлар ила мурожаат этишга изн бергайсиз:1. Хозирда китоб дуконларимизда тасаввуфга оид китоблар купайиб бормокда. Бу хам булса халкимизни рухий тарбия яъни тасаввуфга юзланаётганлигидан далолатдир. Бу яхши холат албатта. Лекин айрим китоблар хам борки, динда илми унчалик яхши булмаган таржимонлар томонидан узбек тилига таржима килинмокда. Бу китобларнинг хаммасини нотугри дейиш ниятида эмасман. Гуруч курмаксиз булмаганидек, мавжуд тасаввуф китобларининг айримларида мусулмонлар акийдасини узгартириб юборадиган турли фикрлар учраб туради. Мен сизнинг «Тасаввуф хакида тасаввур» китобингизни зур кизикиш билан астойдил укиб чикиб, тасаввуф хакидаги фикрим мутлако узгариб кетди. Айрим тасаввуф китобларида авлиёларнинг кароматлари, сузлари келтирилади. Албатта каромат хак, деб ишониш акидамизга хос, лекин китобларда ёзилган шундай кароматлар борки, шунака булиши хам мумкинми деган савол тугдиради кишида. Мисол учун Фаридиддин Атторнинг «Тазкиратул авлиё» китобларида бир авлиёнинг (номлари эсимда йук) 40 йил сув ичмагани, ёки шунга ухшаган шариатда йук, пайгамбаримизнинг ахлокларига хам зид булган риёзатлар хакидаги ривоятлар келган. Бу динда етарли илми йук укувчининг рухий холатига хар хил таъсир курсатиши турган гап. Саволим шундан иборатки, тасаввуф борасидаги ишонарли манбалар борми, булса уларни каердан топиб укиса булади? Мавжуд китоблардаги маълумотларни сахихлигини кай даражада аникласа булади? 2.Устоз Аллох илмингизни зиёда килсин! Якин йиллардан бери динимизга катта хисса кушган холда куплаб китобларингиз чоп этилди ва этилмокда. Улардан имкон кадар фойдаланмокдамиз. Тасаввуф борасида хам «Рухий тарбия» номли китобингиз чикди. Агар иложи булса тасаввуфга доир ишонарли китобларни хам биз укувчиларга таржима килиб, хавола этсангиз. Маънавиятимизга, динимизга хизматлари сингган азиз авлиёларимизнинг канчадан-канча китоблари бор деб эшитамиз. Мисол учун Хаким Ат-Термизий, Абдухолик Гиждувоний, Баховаддин Накшбанд каби, у зотларни санаган билан адо булмайди. Шу зотларнинг асарларини таржима килиб, етказиш ишларини хам олиб борсангиз. Шоядки халкимиз соф тасаввуф билан сохтасини ажрата оладиган булишса.3. Узим хам тасаввуф таълимотларига ихлосим баланд. Хозирча накшбандия тарикатининг таълимотларидан китоблар оркали озгина хабарим бор. Лекин бошка тарикатларнинг таълимотларига хам кизикаман. Улар хакида эса менда маълумот йук. Устоз агар иложи булса шайх Абдулкодир Жийлоний (р.а)га нисбат берилган «Кодирия» тарикати, Хожа Ахмад Яссавий асос солган «Яссавия» тарикатлари хакида, уларнинг таълимотларни ва кундалик зикр вазифалари хакида маълумот берсангиз. Ушбу тарикатларни давомчилари бизнинг юртимизда мавжудми? Мавжуд булса улар хакида маълумот берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сиз айтиб ўтган «Тасаввуф ҳақида тасаввур» ва «Руҳий тарбия» бу китоб уч жуздан иборат. Шу билан бирга «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг 3- жузи «Ният, илм ва ихлос китоби», 34 – жузи «Яхшилик ва ахлоқ китоби», 35 – жузи «Зикр, дуо, истиғфор ва тавба китоби», 36 – жузи «Зуҳд китоби» ва 37 – жузи «Адаб китоби» барчаси тасаввуфга оиддир2. Мазкур китобларни таржима қилишга ҳозир имконимиз йўқ. Сиз мулоҳаза қилган китобларни ўқимаган яхши.3. Мазкур тарийқатлар ҳақида «Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобидаги қисқача маълумот етарли. Батафсил маълумотларни мутахассисларга тақдим қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat