Ассалому алайкум! Бир инсон намоз ўқиётган инсонга ҳалал берса мисол учун намоз ўқиётган одамни ёнида овозини кўтариб телда гаплашса ёки телда ижтимоий тармоқларда овозини кўтариб ведио томоша қилиб ўтирса намозхонни намозида адашиб кетишига сабабчи бу ҳаракатларни қилган инсон гуноҳ қилган ҳисобланадими? Албатта уларам атайин намозидан адашсин деб қилмайди. Лекин шунча огоҳлантиришимга қарамай намоз ўқиётганимда уйимдагилар шу ҳаракатлар билан чалғитишяпти. Баъзан намозимда адашиб ҳам кетяпман яни саволим шундан иборатки намозхонни чалғитиш ҳам гуноҳми?
– Ва алайкум ассалом! Мўминга азият етказиш албатта гуноҳ. Аммо киши зийрак бўлиши ва тўғри келган ерда намозни бошлайвермасдан ҳеч ким йўқ хонага кириб ибодатини бажариши керак. Бу ҳам фаросатдандир. Валлоҳу аълам!