Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муомалат

14:05 / 13.12.2023 | Shohjahon | 282

Ассалому алайкум! Саволимни қисқа қилиб тушунтираман. Мен 3-4 йилдан буён биладиган ўзим оёққа туришига ёрдам берган бир бола мени ҳаққимга ҳиёнат қилди, алдади, қарзини бермади (ўрнига опаси тўлашни бошлади), у билан гаплашмай қўйдим. Аллоҳ учун кечирворганман лекин қайтиб уни кўришниҳам ҳоҳламайман. Бир ҳадисга кўра бир бири билан гаплашмай қўйганларни Аллоҳ кечирмасакан, мени ҳолатим шу ҳадисга тушадими ё у билан алоқани узишга ҳаққим борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У шайтонга эргашаиб қарзингизни қайтармай сизга зулм қилган бўлса, сиз ҳам унга эргашиб Аллоҳга осий бўлмоқчимисиз? Алоқани узманг. Ҳар кўрганингизда очиқ юзлик билан танбеҳ бериб қўйинг. Ҳадиси шарифда қуйидагича келади:

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَحِلُّ لِرَجُلٍ أَنْ يَهْجُرَ أَخَاهُ فَوْقَ ثَلَاثِ لَيَالٍ، يَلْتَقِيَانِ فَيُعْرِضُ هَذَا وَيُعْرِضُ هَذَا، وَخَيْرُهُمَا الَّذِي يَبْدَأُ بِالسَّلَامِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Мусулмон) кишига ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаш ҳалол эмас. Учрашиб қолсалар, бу ҳам юз ўгириб кетади, у ҳам юз ўгириб кетади. Икковининг яхшироғи саломни бошлаганидир», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Исломда биров билан сўкишиш, уришиш, жанжал қилиш гуноҳ ҳисобланади. Бандачилик қилиб, уришиб, жанжаллашиб, гуноҳкор бўлиб юрганларнинг бир-бирларига нисбатан адоват сақлаб, аразлашиб юришлари гуноҳ устига гуноҳдир. Жаҳлдан тушиб, ўзларига келишлари учун уришган тарафларга уч кун муҳлат берилган. Ўша муҳлатдан кейин ҳам аразлашиб, бир-бирини кўрганда юз ўгириб кетиш ҳаромдир. Ўртада юзага келган ноқулай ҳолатдан чиқишни ўз бўйнига олиб, қарши томонга биринчи салом берган одам яхши одам бўлади.
 Келаси ҳадиси шарифда бу иш қандай амалга ошиши ва оқибати нима бўлиши ҳақида батафсилроқ сўз кетади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat