Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровеҳ намозини ўқишдан кўра илм ўрганиш афзалми?

12:01 / 30.07.2014 | Aliy 33 | 3352
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсин, сиз билан боғланишга мушарраф қилди. Яқинда бир воқеа юз берди. Масжидда таровеҳ намозини ўқиб турганимизда домламиз бир масалани ҳужжатини кўриш учун масжид кутубхонасига чиққанларида, у ерда китоб ўқиб ўтирган бир ихлосли акамизни кўрибдилар. Сўнгра у акамизнинг аҳволи яхши, бетоб эмаслигини билиб, нега таровеҳ намозига чиқмаётганлигини сўраган. Шунда акамиз: Илм ўқиётганлигини ва илмнинг фазилати намоздан улуғлигини айтган. Намоз тугагач домламиз бизга акамизнинг иши нотўғри эканини ва у кишига етказиб қўйишимизни тайинладилар. Биз акамизга омонатни етказганимизда, бир катта домладан: "Толиби илмлар таровеҳ намозини ўқимасдан илм олишлари афзалдир", деган гапни айтдилар ва домланинг қилган ишидан кўнгли тўлмай илмлироқ домладан сўраб беришимизни сўради. Илтимос шу вазиятга ойдинлик киритиб берсангиз. Саволимизда хатолар бўлса узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Фарз илм бўлса у афзал. Аммо сиз айтган ҳолатда намоз афзал. Менимча, мазкур одам ўзини кўрсатиш учун шундай қилган. Агар гап унинг айтганидек бўлса, китобни уйда ўқиса ҳам бўларди.

Топ рейтинг www.uz Openstat